Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 13 майдаги қарорига биноан (Lex.uz`да мавжуд) Низомий номидаги Тошкент давлат педагогик университети(ТДПУ)нинг янгиланган тузилмаси тасдиқланди.

Университетнинг янги тузилмасида саккиз факультет фаолият олиб боради: (1) физика-математика, (2) табиий фанлар, (3) педагогика, психология ва дефекторлогия, (4) хорижий тиллар, (5) тарих, (6) касбий таълим, (7) бошланғич таълим ва жисмоний тарбия ҳамда (8) чақириққача ҳарбий таълим.

Ҳукумат қарорида ТДПУни қайта жойлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилган. У Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй манзилидаги 1-сонли Тошкент педагогика коллежи биноларига жойлаштирилади. 2017 йилнинг 1 августига қадар ОТМ учун қўшимча бинолар қурилади.