Тошкентдаги иккита туман ички ишлар бўлимига янги бошлиқлар тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» нашри.

Учтепа тумани ИИБга подполковник Нурилла Султонов, Мирзо Улуғбек тумани ИИБга подполковник Саидакбар Пўлатов раҳбарлик қилди.

Апрель ойида Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи Муҳиддин Жўраевнинг Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди.