Ўзбекистон ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов 20 май куни Тожикистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг баъзи масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раислиги доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирларда Тожикистон Республикаси делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Тожикистоннинг Тошкентдаги аввалги элчиси Музаффар Хусейнов эди. У Ўзбекистондаги беш йиллик дипломатик миссиясини март ойида якунлади.