Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати Эрон ва Туркманистондан иссиқ қуруқ ҳаво массаларининг кириб келиши муносабати билан кескин исийди, дея хабар қилди Гидрометеорология хизмати маркази «Газета.uz»га. Бундай иқлим манзараси ва ҳарорат кечки баҳор ва ёзги мавсум учун хос.

21-22 май кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, 22 май куни жойларда 15-20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+22, кундузи — +30…+35 даражани ташкил этади. Мамлакат жануби ва чўл ҳудудларида +38 даражага қадар кўтарилади.

Тошкентда — ҳаво ўзгариб туради, ё0ингарчиликлар кузатилмайди. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси — +16…+18, кундузи — +30…+32 даража бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +10…+15, кундузи — +22…+27 даража бўлади.

Вилоятлардаги ҳаво ҳарорати.