Футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» 18 май куни мамлакат Кубогининг нимчорак финалида «Пахтакор» стадионида «Бухара» жамоасидан мағлубиятга учради.

«Пахтакор» матбуот хизмати хабарига кўра, ўйиннинг биринчи таймида майдонда тенг кураш ҳукм сурди. «Пахтакор» таркибида турли даражада жароҳат олган етакчи ўйинчилар майдонга чиқа олмади.

Ўйин тақдирини Азиз Ибрагимовнинг 84- дақиқатда урган ягона голи ҳал қилди. Ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди — 0:1.

Иккала жамоа 22 май куни Бухорода учрашади.