Ўзбекистон ўз Қуролли Кучларига Airbus Helicopters`дан AS 332 (H225) Super Puma транспорт вертолётлари ва AS 350 Ecureil енгил вертолётларини харид қилди.

Бу ҳақда Стратегиялар ва технологиялар таҳлили маркази (Россия) шафелигидаги BMPD блогида хабар қилинди. Унда Youtube`да февраль охирида эълон қилинган Ўзбекистон ҚК тўғрисидаги видеоролик ҳам илова қилинган.

Ўзбекистон 2013 йилда Airbus Helicopters (ўшанда Eurocopter эди) билан ўз ҲҲК учун ҳарбий фойдаланишдаги умумий қиймати 180 млн доллар атрофида бўлган саккизта AS 332 (аввалги H225) Super Puma транспорт вертолёти ва саккизта AS 350 Ecureil енгил вертолётини харид қилиш бўйича шартнома имзолаган эди.

2014 йил ёзида Airbus Helicopters AS 350 Ecureil вертолётининг иккита ноҳарбий талқинини етказиб берди, қолган 14 машина 2016 йил бошигача етказилди.

Қўшимча қилиб айтиш мумкинки, Airbus Ўзбекистонга тўрт дона C295W ҳарбий-транспорт самолётларини етказиб бериш ишларини ҳам якунига етказди (қуйидаги видеони томоша қилинг).