Баҳодир Ҳодиев Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди, дея хабар қилинди «Газета.uz»га ОТМдан.

2015 йил июлидан Баҳодир Ҳодиев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт комплекси раҳбари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Бундан аввалроқ эса — 2014 йил апрелидан у Президентнинг илм-фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, унга қадар — 2010 йил мартидан олий ва ўрта махсус таълим вазири, унгача худди шу ОТМ — ТДИУ ректори вазифаларида ишлаган.

Бугунги кунгача ТДИУ ректори вазифасини Маҳмуджон Болтабоев бажариб келаётган эди.