Божхона чегарасини автотранспорт воситасида кесиб ўтмоқчи бўлган жисмоний шахслар бу ҳақда божхона хизматига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали дастлабки билдиришнома тақдим этиши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Давлат божхона қўмитасининг бепул хизмати фуқароларга божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар идентификация кодини олиш имкониятини тақдим этади.