25 майдан 6 июнга қадар Ўзбекистон пойтахтида илк бор шахмат бўйича Осиё чемпионати (Очиқ чемпионат ва аёллар ўртасида чемпионат) бўлиб ўтади, дея хабар қилди мамлакат Шахмат федерацияси.

Тошкент 20 давлат: Афғонистон, Бангладеш, Хитой, Гонгконг, Индонезия, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Мўғулистон, Янги Зеландия, Уммон, Покистон, Сингапур, Тожикистон, БАА, Ўзбекистон ва Вьетнамнинг кучли шахматчиларини қарши олади.

Ҳисоб бўйича 15-бор ўтказилаётган юқори даражадаги чемпионатда иштирок этиш учун халқаро рейтинги 2700 лик кўрсаткичдан ошадиган таниқли жаҳон шахматчилари, шунингдек, 32 нафар халқаро ва 8 нафар Осиё гроссмейстер аёллардан дастлабки аризалар қабул қилинди.

Ўзбекистон номида Рустам Қосимжонов, Жаҳонгир Воҳидов, Марат Жумаев, шу йил республика чемпиони бўлган Нодирбек Якуббоев, аёллар ўртасида халқаро усталардан Гулрухбегим Тоҳиржонова, Ирина Геворгян ва бошқалар иштирок этади.