GM Uzbekistan ҚК Россияга Ravon R2 (Chevrolet Spark муқобили) модели автомобилларини жўнатишни бошлади, дея хабар қилди Ravon сайти. Жорий йил охирига қадар компания 2500 атрофида ушбу моделдаги автомобилларни сотишни режалаштирмоқда.

Машиналарни муваффақиятли тарзда етказиб бериш ва сотишни таъминлаш учун компания дистрибьюторлар, дилерлар ва бошқа ташкилотлар билан фаол иш олиб бормоқда, дейилади хабарда.

GM Uzbekistan ишлаб чиқариладиган кейинги модель Nexia седани бўлади. Ўзбекистонда улар Chevrolet Nexia, экспорт бозорларида эса — Ravon Nexia R3 номи остида сотилади.

Айни пайтда GM Uzbekistan`нинг Асакадаги (Андижон вилояти) заводида икки янги моделни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча ишга тушириш-созлаш ва синов ишлари амалга оширилди.

GM Uzbekistan Ravon дилерлик тармоқларини кенгайтириш ва Ravon R4 (Cobalt) моделини ишлаб чиқиш билан моделлар сафини янгилаш борасидаги ишларни давом эттирмоқда. 

Россияда октябрь ойида тақдим этилган Ravon бренди жорий йилда МДҲнинг бошқа бозорлари, шу жумладан, Қозоғистонда ҳам савдога чиқарилади.