21 май куни Тошкентда «Тўйлар муборак» тўй фестивали ўтказилади, дея хабар қилди маросим ташкилотчи-компанияси Inter Tashkent Expo.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг етакчи тўй либослари салонлари ва дизайнерларидан базм, тўй ва миллий либослар дефилеси ўтказилади.

Ўзбек томошабинларига MY5 телеканали орқали эфирга узатилаётган «Муҳаббат тафти» сериали орқали таниш бўлган ҳинд актёри Барун Собти фестивалнинг фахрий меҳмони бўлади.

Ўзбекистон пойтахтида ҳинд актёри ва мухлислари билан учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.