Ўзбекистон Бош прокурорининг 12 майдаги буйруғи билан Абдуқаҳҳор Тўхтабоев беш йил муддатга Навоий вилоят прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтида маълум қилинди.

Абдуқаҳҳор Тўхтабоев (1970 йилда туғилган) 2015 йил февралидан буён Навоий вилоят прокурори вазифасини бажарувчи эди, унга қадар — 2012 йилдан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туман прокурори, аввалроқ — Тошкент шаҳар прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари ва бошлиғи лавозимларида ишлаган.