Пайшанба куни соат 10:55 дан бошлаб Uzcard миллий банклараро тўлов тизими ишида узилиш кузатилмоқда.

Ягона умумреспублика процессинг маркази хабар беришича, АТСдаги тармоқ ускуналарининг носозликлари туфайли онлайн терминалларининг процессинг маркази билан алоқаси вақтинчалик узилган.

Марказ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, мижозларга хизмат кўрсатишни тезда қайта йўлга қўйиш учун барча зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.