Аброр Гулямов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Жаҳон» ахборот агентлиги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

11 май куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВ янги директорни жамоага таништирди.

Илгари А.Гулямов Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси раҳбари сифатида ишлаган.

Ўзбекистон ТИВ қошидаги «Жаҳон» ахборот агентлиги 1995 йил ноябрида ташкил этилган. 2010 йилдан буён унга Фозил Қўқонбоев раҳбарлик қилиб келаётган эди.