Апрель ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх март билан таққосланганда 1 фоизга арзонлаб, 633 ш. б. (шартли бирлик)дан 623 га қадар етди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz»га тақдим этган ҳисоботда ўз ифодасини топди.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи мартдаги 600 ш. б. дан 590 ш. б. га, ғиштли уйлар нархи эса — 677 ўрнига 663 ш. б га арзонлади.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 625 ш. б. (-1%), икки хонали — 614 (-1%), уч хонали — 625 (-1%), тўрт хонали — 651 (-1%), кўп хонали — 615 (-4%).