Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 10 май куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эмилбек Узакбаевни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Қирғизистон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётганлиги муносабати билан Элчига муносабатларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.

Элчи, ўз навбатида, Тошкент шаҳридаги Қирғизистон Элчихонаси фаолияти учун яратилган қулай шарт-шароитлар учун миннатдорлчилик билдирди.