АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Project HOPE Ўзбекистонга беғараз дори воситаларини тақдим этди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди.

GlaxoSmithKline ва Merk Sharp & Dohme фармацевтика компаниялари томонидан тақдим этилган 2,255 млн долларлик дори воситаларини АҚШдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси етказиб берди.

Дори воситаларини топшириш маросимида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Марказий Осиё минтақавий директори Жорж Дейкун, «Project HOPE» ташкилотининг Европа ва Евроосиё бўйича минтақавий директори Мариам Сианозова ва бошқалар иштирок этди.

1992 йилдан буён АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга 356 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда кўмак кўрсатган.