«Нуроний» фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси 5 май куни Тошкент вилоятидаги «Дўрмон боғи» ресторанида Хотира ва қадрлар кунига бағишлаб байрамона тадбир ўтказди.

«Водители Ташкента» (Drivers.uz) ҳамжамияти ташаббус кўрсатиб, фахрийларни транспорт воситаси билан таъминлашни таклиф этди. Маросимда 350 нафардан зиёд уруш ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.

50 нафардан зиёд ҳайдовчилар маросимга масъулият билан ёндашди: барчаси батартиб кийинган бўлиб, фахрий йўловчилари учун уруш йиллари мусиқаларини тайёлашди, автомобилларини безашди. Тантанадан сўнг ҳайдовчилар фахрийларни ўз уйларига элтиб қўйишди.

Фото