4 май куни тахминан соат 14:00 да Қамчиқ довони («Тошкент-Ўш» автойўлининг 223-км)да 13,3 минг куб метр ҳажмда кўчки содир бўлган.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган. Беш киши қурбон бўлган. Ўз вақтида бажарилган тадбирлар натижасида олти киши қутқариб қолинган.

Жабрланганлар ва қурбон бўлганларнинг оилаларига барча зарурий ёрдам кўрсатилди.