3 май — Халқаро матбуот эркинлиги куни Тошкентда 2006 йили Ўзбекистон Президенти томонидан таъсис этилган журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» XI Миллий мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Бош мукофотга «Тошкент» телерадиоканалининг ижодий жамоаси (директор — Мадамин Сафаров)га лойиқ деб топилди. Жамоага махсус диплом, «Олтин қалам» белгиси, статуэтка ва энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдоридаги пул мукофоти топширилди.

Телевидедение, радио, босма ОАВ ва интернет-журналистикаси, шунингдек, «Энг яхши матбуот хизмати» («Ўзбекистон темир йўллари») ва «Энг яхши фоторепортаж учун» ( «Жаҳон» фотомухбири Анвар Илёсов) йўналишларида ҳам ғолиблар тақдирланди.

«Олтин қалам-2016» ғолиблари рўйхати

Фото: Аъло Абдуллаев / ЎзА

Жорий йилги танловда иштирок этган 510 ижодий ходим томонидан 8500 материал тақдим этилди (ўтган йили — 676 журналист 15 минг материал билан).

Мукофотлар Олий Мажлис қошидаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилади.