3 май куни Тошкентда «Ўзбекистон нефть ва гази — OGU» кўргазма ва конференциясининг 20 йиллиги муносабати билан «OGU дарахтзори» барпо этилди.

ITE Uzbekistan кўргазма компанияси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» компанияси ва Тошкент ҳокимияти кўмагида Ўзбекистон Миллий боғи яқинидаги Байналминал кўчаси бўйлаб туядарахт ва қора арча кўчатларидан иборат яшил ҳудудни барпо этди.

18-20 май кунлари бўлиб ўтадиган бу йилги OGU`нинг асосий мавзуларидан бири халқаро экспертлар иштирокидаги экологик секциялар бўлади. Конференциянинг илк спикерлари орасидан Еврокомиссия раисининг энергетика бўйича биринчи ўринбосари Марош Шефчович ва Халқаро газ кенгаши бош котиби Пол Расмуссен ўрин олган.