Ўзбекистон Марказий банки 3 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини ўрнатди.

АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги 2899,25 сўмдан 5,42 сўмга ошди ва 2900 сўмлик кўрсаткичдан ўтиб, 2904,68 сўмни ташкил этди.

Йил бошидан буён Америка доллари миллий валютага нисбатан 94,7 сўм ёки 3,3 фоизга ўсди (2809,98 сўм эди). 2015 йил давомида эса долларнинг сўмга нисбатан курси 16 фоизга ўсган эди.

Евронинг сўмга нисбати сешанба куни 12,3 сўмга қимматлади ва 3310,18 га етди. Россия рубли — 1,37 сўмга ошиб, 45,15 сўмни ташкил этди.

Марказий банк бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун ҳар ҳафтада валюталар курсини белгилайди.