Тошкентнинг Учтепа туманида Абдуллоҳ ибн Маъсуд масжидини таъмирлаш ишлари якунланди, дея хабар бердиЎзбекистон Мусулмонлар идораси.

29 апрель куни масжидга Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ташриф буюрди.

У намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишганидан сўнг маъруза ўқиб, жума намозига имомлик қилди.