«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг биринчи чорагида 535,6 минг йўловчини ташиди (2015 йил биринчи чорагида — 575 минг йўловчи).

Ташувчи самолётлари 5007 рейсни амалга оширди (2015 йил январь-мартида — 5549). Жумладан, узоқ хорижга — 1354, МДҲ давлатларига — 1874, маҳаллий тармоқларда — 1779 рейс амалга оширилди. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинди.

Уч ой ичида пулли юк ва почталарни ҳисобга олганда 8900 тонна юк ташилди. «Навой» аэропорти орқали эса 7700 тонна юк ташилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоиз кўп кўрсаткич демакдир.