Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона ишонч телефонини ишга туширди, дея хабар бермоқда вазирлик расмий сайти.

Ушбу рақамга куну тун маълумот олиш ёки соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаат қилиш мумкин.

Ишонч рақамлари орқали маслаҳатлар фуқаронинг исм-шарифи ва шахсий маълумотлари ошкор қилинган ҳолдагина тақдим этилади.

Амалга оширилган ёки содир этишга ҳозирлик кўрилаётган қонунбузарликлар бўйича аноним маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига етказилиши мумкин.

Авваллари 1003 рақами Тошкентдаги Doctor Service шифохонасига тагишли эди. Эндиликда эса унинг диспечерлик хизмати 1072 рақами орқали хизмат кўрсатади.