Ўзбекистоннинг Туркманистон билан чегарасидаги «Хўжайли» назорат-ўтказиш пункти 25 апрелдан бошлаб ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» компанияси матбуот хизмати Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси маълумотларига таяниб хабар қилди.

Божхона пости фаолияти 2015 йил 15 июнда пост ҳудудида қурилиш-таъмир ишлари олиб борилиши муносабати билан тўхтатилган эди.

Мамлакатлар ўртасида тузилган шартномада божхона постининг иш вақти соат 09:00 дан 18:00 га қадар этиб белгиланган.