1 майдан бошлаб Самарқандда автобусларда тўлов воситаларидан бири сифатидан пластик карточкалар орқали харид қилинадиган жетонлар жорий этилади. Шу ҳақдаги қарор вилоят ҳокими томонидан имзоланди, дея хабар бермоқда «Самаркандский вестник».

Мазкур қарор «йўловчиларга жамоат транспортида тўловни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш» мақсадида қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, шаҳар бўйлаб жетонларни сотиш бўйича 13 та ихтисослашган пункт бунёд этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг мартидан буён Тошкентда ер усти жамоат транспортида тўловни амалга ошириш учун жетонлар амалда қўлланиб келинмоқда. Уларни фақатгина пластик карталар орқали харид қилиш мумкин.