Марғилонда реконструкция ишларидан сўнг Марказий маданият ва истироҳат боғи фойдаланишга топширилди, дея хабар қилди ЎзА.

Боғ ҳудудига янги аттракционлар ўрнатилиб, 400 ўринли амфитеатр ва нуронийлар чойхонаси бунёд этилди, сузиш ҳавзаси ҳамда мини-стадион фаолият кўрсатмоқда.