Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 26 апрель куни Ўзбекистон-Ҳиндистон сиёсий маслаҳатлашувларининг 12-раунди бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати. Унда иштирок этиш учун Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сужата Меҳта бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқотидаги ижобий ўзгаришлар қайд этилди, хусусан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2015 йил июлдаги Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокараларнинг самарали якунлари алоқаларни янги босқичга олиб чиққанлиги таъкидланди.