Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 25 апрель куни расмий ташриф билан Москва шаҳрига етиб борди, дея хабар қилди ЎзА. Худди шу куни Ислом Каримовнинг Россия Президенти Владмир Путин билан норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Сешанба кунги музокараларда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, алоҳида минтақалар ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашади.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга йўналтирилган қатор ҳужжатларнинг имзоланиши режалаштирилмоқда.