Иқтисодий тадқиқотлар маркази (ИТМ) томонидан эълон қилинган ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) мартда февралдагидан 5,2 фоизга ўсиб, 1052 пунктга етди (1000 дан юқори белгифаоллик ўсишини кўрсатади, 1000 дан паст бўлса — пасайиш). Ишбилармонлик фаоллиги ўзгаришлари бошланган 2015 йилнинг январидан буён ИФИ ўсиши 22,2 фоизни намоён этиб, 1222 пунктга қадар етди.

ИТМ ҳисоботида келтирилишича, мартда ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши ИФИнинг барча тўрт таркибий қисми ўсиши билан асосланди. Жумладан:

  • хўжалик субъектларининг банк ҳисоблари бўйича операциялар миқдори 4,8;
  • товар-хомашё биржасида хомашё харид жадаллиги 6,1%;
  • амалдаги хўжалик субъектлари компоненти 1,3%;
  • савдо белгилари муҳофазаси ва мулк ҳуқуқидан фойдаланиш бўйича бизнес фаоллигининг 25,1%га яхшиланди.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ИТМ томонидан 2014 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти иқтисодий даврнинг қайси босқичида экани ҳақида тезкор тушунчалар олиш мақсадида таъсис этилган.

1999 йилда Ўзбекситон ҳукумати ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган ИТМ ҳукуматга таҳлилий тавсиялар тақдим этиб, тараққиёт масалалари юзасидан кенг спектрли тадқиқотларни ўтказади.