Ўзбекистон спортчилари томонидан қўлга киритилган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларида қатнашиш лицензиялари сони 76 тага етди, дея хабар бермоқда ЎзА. Олимпия йўлланмасини қўлга киритганлар сафини бадиий гимнастика, эркин кураш ва академик эшкак эшиш бўйича саралаш мусобақалари қатнашчилари тўлдирди.

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича гуруҳ мусобақалари якунларига кўра Самира Амирова, Валерия Давидова, Луиза Ганиева, Зарина Курбанова ва Марта Растобурова лицензияга эга бўлди.

Эркин кураш бўйича мамлакат термаси аъзоси Магомед Ибрагимов Улан-Баторда ўтган биринчи саралаш мусобақасида Олимпиада йўлланмасини тақдим этадиган кумуш медалга сазовор бўлди. Худди шу турнирнинг юнон-рум кураши бўйича беллашувларда Елмурад Тасмурадов ва Мўмин Абдуллаев ҳам Олимпия лицензиясига эга бўлди.

Шахбоз Холмирзаев эса академик кураш бўйича Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида бўлиб ўтган саралаш мусобақасида олтин медални қўлга киритди.