РИА Новости — Америкалик қўшиқчи Принс (Prince Rogers Nelson) 57 ёшда АҚШнинг Миннесота штатидаги ўз уйида вафот этди, дея хабар қилди Daily Mail.

Ўлим сабаби ҳозирча аниқлангани йўқ, фақат бир неча кун муқаддам қўшиқчи шамоллаш аломатлари билан шифохонага ётқизилгани маълум.

Принс номи остида ижод қилувчи Принс Рожер Нелсон «ритм-н-блюз» услубининг асосчиларидан бири деб ҳисобланилади. Хонанда 1980-йилларда санъатнинг юқори чўққиларига чиққан. Шу мавсумда чиққан «1999» албомидаги иккита қўшиғи эса Rolling Stone журнали талқинига кўра барча замонларнинг энг буюк тароналари рўйхатидан жой олган.

1984 йилда Принснинг энг муваффақиятли диски — Purple Rain дунё юзини кўрган. Қўшиқчи «Грэмми» ва «Олтин глобус» мукофоти совриндори бўлган. 2005 йилда Принс исми Рок-н-ролл ифтихори залидан жой олган.