Ўзбекистон вакиласи Екатерина Хилько Рио-де-Жанейрода трамполин бўйича ўтказилган лицензион мусобақанинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, кучли саккизликдан жой олди ва Олимпиада-2016 ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Бразилиядаги Олимпия ўйинлари спортчи каръерасидаги бешинчи Олимпиада ҳисобланади. Илк бор Екатерина Хилько 2000 йилда Сиднейдаги Олимпия ўйинларида иштирок этган эди. 2008 йилда Пекиндаги Олимпиадада у бронза медалига сазовор бўлган.