UZMOBILE компанияси катта майдонли бинолар ичида алоқани яхшилаш бўйича лойиҳани амалга оширишни бошлади, дея хабар қилди оператор матбуот хизмати.

Компания савдо марказлари, кўргазма комплекслари, бизнез марказлари, офис идоралари бинолари ичида барқарор ва сифатли алоқа (ҳам овоз, ҳам юқори тезликдаги ахборот узатиш хизматлари)ни таъминлаш учун радиоузатишни қисмли тақсимловчи база станциялари ускуналари(Lamp Site)ни ўрнатмоқда. 

«Lamp Site», бу — мавжуд база станциялари контроллерига уланган база станцияси бўлиб, қамров тармоқларини бино ичида макро даражали тармоқлар билан юқори синергиясини таъминлайди", — дейилади хабарда.

Оператор мазкур ечимни ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жойлар, одамлар оммавий тўпланадиган ҳудудларда жорий этишни режалаштирган. Янги жиҳозлар Samarqand Darvoza СКМга ўрнатиб бўлинди (расмда). Бу ерда авваллари алоқа сифатини пасайиши ҳоллари, сигнал йўқолиши ёки интернет барқарорлиги бузилиши муаммолари кузатилар эди.