Банк томонидан чакана хизматларнинг кўрсатилиши аҳолининг кўпгина ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этилишига ёрдам берадиган омил ҳисобланади. Ушбу мақсадда АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан ўзининг чакана хизматлар бозоридаги фаолиятини доимий кенгайтириб бориш, мижозларнинг банк фаолиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш чоралари кўриб келинмоқда. Сўнгги йилларда банкнинг самарали депозит сиёсатини амалга оширилиши, унинг умумий жалб этилган маблағлар ва аҳоли омонатларининг қолдиғи бўйича мамлакатнинг молиявий хизматлар бозорида етакчилар сафида бўлишини таъминламоқда.

«Қишлоқ қурилиш банк» томонидан бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг пул муомаласи тизимини такомиллаштириш, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ва банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаб боришнинг кафолатларига доир фармон ва қарорлари ижросини таъминлаб бориш мақсадида муайян даражада самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Банк омонатлари таркибида муддатли ва жамғармали омонатлар салмоғини ошириш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида банк томонидан бир қанча миллий ва хорижий валютада муддатли «Соғлом авлод», «Ёрқин келажак», «Юқори даромад», «Капитал плюс» каби жозибадор омонат турлари жорий қилинди.

Хозирда банкнинг жамғарма кассаларида омонатчилар билан амаллар бажарилишида омонат дафтарчалари, омонатчи билан банк ўртасида тузиладиган омонат шартномалари, кирим ва чиқим ордерлари тўлиқ дастур орқали амалга оширилиб электрон автоматик равишда чоп этилиши, омонатчиларга омонат маблағлари тўғрисида маълумот олиш имкониятини берадиган «смс-омонат» хизмати йўлга қўйилган бўлиб, бу ўз навбатида омонатчиларнинг вақтларини тежаш билан бирга уларга сифатли ва қулай банк хизматлари кўрсатилаётганлигидан далолат беради.

Шунингдек, «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун асосида «Қишлоқ қурилиш банк»да фуқароларнинг банкдаги омонатларини ҳимоялашни янада кучайтириш, омонатлар билан боғлиқ операцияларни мижозларнинг иштирокисиз амалга оширилмаслигини қаътий назоратга олиш мақсадида шахснинг бармоқ излари намунасидан фойдаланиш «Биометрик идентификациялаш» тизими жорий қилинди.

«Биометрик идентификациялаш» бугунги кунда энг ишончли усуллардан бири ҳисобланиб, қуйидаги афзалликларга эга:

  • омонат ҳисоб варақларидаги маблағлар билан боғлиқ барча операцияларни омонат эгаси бўлган мижознинг бевосита иштирокисиз амалга ошириш имкони бўлмайди;
  • омонат маблағларига нисбатан банк ходимларининг дахлсизлиги таъминланади.

Ўз навбатида, «Қишлоқ қурилиш банк» тизимида пенсия ва нафақа пулларини автоматик равишда нафақа олувчиларнинг пластик карточкаларига кирим қилиниши тўлиқ жорий қилинди. Бунинг натижасида хозирги кунга келиб, нафақа олувчилар пуллари ўз вақтида ва аниқ эгаларига етказилиши таъминланди.

Бундан ташқари, «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан ўрнатилган инфокиоск ва банкоматлар орқали банкга бормасдан мижозларнинг кредит тўловлари сўндирилиши имконияти пайдо бўлди.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хмзматлар лицензияланган.