Якшанба кунининг иккинчи ярмида Тошкентда об-ҳаво кескин ўзгариб, жала бошланди, кучли шамол эсиб, момоқалдироқ гумбурлади. Баъзи кўча ва йўлаклар сувга тўлди.

Ўзбекистон гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, 20 апрелга қадар республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кузатилади, айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар бўлиб, шамол тезлиги сониясига 15-20 метрга қадар кучайиши мумкин.

Тошкент вилоятининг 2500 метрдан баланд тоғли ҳудудларида қор кўчиши, Ўзбекистоннинг тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Фото