Аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Баходир Бегалов 7 апрель куни Тошкент молия институти (ТМИ) ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда ОТМ сайти маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Баходир Бегалов (1968 йил туғилган) — Москва иқтисодиёт-статистика институти битирувчиси (1992 йил), иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

2012 йилнинг майидан Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган эди. Бунга қадар - 2011 йилдан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг илмий ишлар бўйича проректори, унгача — 2002 йилдан ТДИУ Ахборот технологиялари ва менежмент факультети декани лавзимларида ишлаган.