21 апрель куни Оттава шаҳрида Ўзбекистон-Канада сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Канада делегациясига Ташқи ишлар ва халқаро савдо вазирлиги Европа ва Евроосиё ишлари бўйича бюроси Бош директори Метю Левин раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон ва Канада 1992 йилнинг 7 апрелида дипломатик алоқаларни ўрнатган. Мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик Вашингтонда резиденцияси бўлган Ўзбекистоннинг Канададаги элчихонаси ҳамда резиденцияси Москвада бўлган Канаданинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси даражасида амалга оширилади. 1997 йилдан буён Тошкентда Канаданинг фахрий консуллиги фаолият кўрсатади. ТИВ маълумотларига кўра, 2014-2015 йилларда икки мамлакат ўртасида 10 мартадан зиёд делегациялар ташрифи амалга оширилди.