Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония жанубидаги Кюсю оролидаги кучли зилзилалар натижасида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликка олиб келиши муносабати билан Япония бош вазири Шиндзо Абега ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мактубда давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.

Кюсю оролидаги зилзилалар натижасида 41 нафар инсон ҳалок бўлди, жабрланганлар сони 2000 нафардан ошди.