Шанба куни 7:39 да Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида унча кучли бўлмаган зилзила қайд этилди.

Пойтахт сейсмология станциясининг хабар беришича, зилзила ўчоғи Тошкентдан 160 км шарқда, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган.

Зилзила марказида унинг магнитудаси 4,8 ни ташкил этди. Ўчоқ 10 км чуқурликда жойлашган.

Ер ости силкинишлари кучи пойтахтда 2 баллни ташкил этган бўлса, Фарғонада — 3, Наманганда — 3-4.