Тошкент учинчи маротаба дзюдо бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мусобақада 31 мамлакат спортчилари иштирок этмоқда. Турнирдаги совринли ўринлар Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2016 да иштирок этиш учун рейтинг балларига эга бўлади. Чемпионатга Осиё дзюдо кенгаши раҳбари Обейд ал Анзий ҳамда Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер ҳам ташриф буюрган. Эътиборингизга мусобақа очилиш маросимидан фоторепортаж ҳавола этилмоқда.

Фото

Дзюдо бўйича Осиё чемпионати очилишига бағишланган маросим

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Армен Богдасаров мамлакатда дзюдо ривожига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди. Мукофотни Осиё дзюдо кенгаши раҳбари топширди.

Очилиш маросимидан сўнг беллашувларга старт берилди.

Ўзбекистон вакили Диёрбек Ўрозбоев (чапда) кумуш медали соҳиби бўлди.

Мирали Шарипов Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медали олиб келди.

Мусобақалар ўтказилган «Ўзбекистон» спорт мажмуаси