РИА Новости, Ксения Нака — Япониянинг жанубий ороли — Кюсюдаги Кумамото префектурасида рўй берган 6,5 магнитудали кучли зилзила оқибатида 1000 дан зиёд киши жабрланди, дея хабар қилди NHK телекомпанияси. Бундан аввалроқ эса мамлакат ҳукумати 9 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди.

Зилзила пайшанба куни Япония жанубидаги Кюсю оролида юз берди. Энг кучли ер силкинишининг қуввати 7 балл — япон шкаласи бўйича энг юқори даражада бўлди. Зилзила ўчоғи 11 километр чуқурликда жойлашган. Зилзиладан сўнг 120 марта қайта силкиниш (афтершок)лар қайд этилди.

14 минг оила электр, 20 минг оила ичимлик суви, 6000 оила газ таъминотисиз қолди. 44 мингдан ошиқ киши эса 505та эвакопунктга эвакуация қилинди.