Тошкентда 12 апрелдан иккита трамвай йўналиши — 12 («Бешқайрағоч» мавзеси — «Беруний» метроси) ва 26 («Қўйлиқ-6» мавзеси — «Тошкент» вокзали) ўз фаолиятини тўхтатди. Мазкур маълумотни «Тошкент трамвайи» компанияси «Газета.uz»га тасдиқлади.

Шу билан Ўзбекистон пойтахтида тўртта трамвай йўналиши қолди: 8 («Бешқайрағоч» мавзеси — «Оқтепа» майдони), 9 («Тошкент» вокзали — «Чиланзор-26» мавзеси), 13 («Тошкент» вокзали — «Қўйлиқ марказ» мавзеси) ва 17 («Бешқайрағоч» мавзеси — «Ипподром»).

Қолган йўналишларнинг қачон ёпилиши маълум эмас. Фақатгина бу бўйича бир тўхтамга келингани ва қарор Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангани маълум. Мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги санаси — 1 сентябрга қадар барча трамвай йўллари олиб ташланади ва улар ўтган кўчалар таъмирланиб, керакли жойларда кенгайтирилади.