Президент Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 14-15 апрель кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.