15-17 апрель кунлари Тошкентда учинчи маротаба (илк икки мусобақа 2005 ва 2012 йилларда бўлиб ўтган) йил дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Мазкур қитъа форумига Халқаро дзюдо федарацияси раҳбари Мариус Визер бошчилигидаги бригада, шунингдек, Осиё дзюдо федерацияси раҳбари Обейд Аль Анзий ва ҳар икки тузилма ижрочи қўмитаси аъзолари ташриф буюради.

Чемпионатда қитъадаги 31 мамлакат вакиллари иштирок этади. «Бу Риодаги Олимпия ўйинларида қатнашиш учун сўнгги имкониятлардан ҳисобланади. Шу боис рейтинг очколари учун жангга киришадиган кўплаб спортчилар ташриф буюради», — дея хабар қилди Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Армен Багдасаров. Биринчи ўрин учун 400, иккинчи ўрин учун 240 ва учинчи ўрин учун 160 балл бериш белгиланган.