Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов (2576) Англиянинг Хэрроу шаҳрида бўлиб ўтган стандарт шахмат бўйича халқаро мусобақада ғолибликни қўлга киритди, дея хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Тўққизинчи турда Жаҳонгир Петер Батчелор (Англия), унинг таъқибчиси венгриялик халқаро гроссмейстер, мусобақа рейтинги фаворити Беркеш Ференц (2644) эса АҚШ вакили, халқаро гроссмейстер Тимур Гареев (2611)ни мағлубиятга учратди.

Шундай қилиб, тўққиз имкониятдан 7,5 очко жамғарган ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов биринчи ўринни эгаллаб, бош совринни қўлга киритди.

Швейцарча тизимда тўққиз турдан иборат бўлган мазкур мусобақада жами 44 шахматчи (улардан олти нафари гроссмейстер) ғолиблик учун кураш олиб борди.