Март ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх февраль билан таққосланганда 1 фоизга арзонлаб, 633 ш. б. (шартли бирлик)ни ташкил этди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компаниясининг «Газета.uz»га тақдим этган ҳисоботда маълум қилинган.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи февралдаги 607 ш. б. дан 600 ш. б. га пастлади (-1%), ғиштли уйларда эса бу кўрсаткич қарийб ўзгармаган — 678 ўрнига 677 ш. б. 

Хоналар сонига қараганда, нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 633 ш. б. (-2%), икки хонали — 620 (-2%), уч хонали — 630 (ўзгаришсиз), тўрт хонали — 660 (-3%), кўп хонали — 639.