9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблумни қабул қилди.

Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолари ва истиқболлари, жумладан Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлари ва Ўзбекистон делегациясининг 2016-йил январ ойида Вашингтон шаҳрида ўтказган музокаралари натижалари муҳокама қилинди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни барқарор ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.