Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 15 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюриб, Президент Ислом Каримов билан учрашади, дея хабар қилинди Қозоғистон раҳбари сайтида.

Музокаралар доирасида президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилиши кутилмоқда.